Ўзбекистон | 18:15 / 21.06.2024
3766
1 дақиқада ўқилади

4 йилда 66 минг кадр очиқ танлов орқали давлат хизматига қабул қилинди

Танловларда жами 2,8 млн киши иштирок этиб, бир ўринга 50 нафаргача номзод тўғри келган. 

Фото: Getty Images

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига ягона очиқ портал — vacancy.argos.uz орқали 4 йил давомида ишга қабул қилинганлар бўйича рақамларни эълон қилди.

Ўтган 4 йил (2020-2023 й.й.)да жами давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига 180 мингта танлов ўтказилган. Уларда 2,8 млн иштирокчи иштирок этиб, битта ўринга 50 нафаргача номзод тўғри келган. Ушбу давр ичида vacancy.argos.uz орқали давлат фуқаролик хизматига 66 минг нафар малакали кадрлар қабул қилинган.

Порталда давлат органлари, ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлардаги вакант лавозимларга муносиб кадрларни танлаб олиш мақсадида очиқ танловлар эълон қилиб борилади.

Порталнинг Telegram'даги расмий каналида вакант лавозимлар ҳақида ҳар куни хабар бериб борилади. Бўш иш ўринларига электрон шаклда ҳужжат топшириш мумкин.

Мавзуга оид