Ўзбекистон | 07:35 / 08.02.2022
3195
3 дақиқада ўқилади

Профессионал таълим соҳасига 162 млн доллар жалб этилади

Фото: cbc

Вазирлар Маҳкамасининг “Осиё тараққиёт банки маблағларини жалб қилиш орқали “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан лойиҳанинг ТИА, шунингдек асосий қарзни қайтариш, фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланди. “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳасининг умумий қиймати 162 млн доллар, шу жумладан:

93 млн доллар - Осиё тараққиёт банки олдидаги қарз;

69 млн доллар - лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистоннинг улушини ташкил этади, бунда:

  • 20,490 млн доллар –Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 14 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 6 та профессионал таълим муассасаларида қурилиш-монтаж ишларини, жумладан, бинолар ва асбоб-ускуналарни сақлаб туриш ва уларга техник хизмат кўрсатишни молиялаштиришга;
  • 15,603 млн доллар – солиқ (ҚҚС ва акциз солиғидан ташқари) ва божхона имтиёзларини бериш ҳамда ҚҚСни қоплашга;
  • 4 250 млн доллар – ўрнатилган асбоб-ускуналар ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш қиймати, консалтинг хизматлари ва меҳнат ресурслари билан боғлиқ харажатларга;
  • 18,0 млн доллар – лойиҳага жалб этилган ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларига;
  • 5,328 млн доллар – инвестициялаш даврида молиявий харажатларни тўлашга;
  • 5,328 млн доллар – кутилмаган харажатларни тўлашга йўналтирилади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни ташкил этади (2022-2026 йиллар).

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарз маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши ҳамда лойиҳанинг амалга оширилиши, шунингдек, лойиҳа доирасидаги тадбирларни умумий мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз тизимидаги муассасаларда лойиҳани амалга ошириш бўйича масъул орган ҳисобланади.

Лойиҳага киритилган объектларда қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш, жумладан, энергия самарадорлигини ошириш мақсадида иситиш тизимини янгилаш, шунингдек, лойиҳа доирасидаги бинолар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон консолидациялашган бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Осиё тараққиёт банкининг қарзини сўндириш, улар бўйича фоизлар ва мажбурият бўйича бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид