Жамият | 14:30 / 28.10.2016
11481
1 дақиқада ўқилади

Новосибирскдан Фарғонага йўналган S7 Airlines самолёти Олмаотада фавқулодда қўнишни амалга оширди

Фото: Flightradar24.com

Новосибирскдан Фарғонага қараб йўл олган S7 Airlines компанияси самолёти Олмаотада фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақида Tengrinews.kz нашри хабар берди. 

"Маҳаллий вақт билан соат 12:54да самолёт қўнди, сабаблари ҳозирча номаълум", - дея хабар берилди аэропорт маълумотхонасида. 

Кейинроқ аэропорт вице-президенти фавқулодда қўнишга парвоз вақтида аҳволи ёмонлашган йўловчи сабаб бўлганлигини маълум қилди. 

Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид