Фарғона аэропортида Россия самолётининг ғилдираги чиқиб кетди
Аэропорт бир неча соатга ёпилди, Boeing 737 самолёти парвоздан четлатилди.

Фото: Авиаторщина
12 март куни Фарғона халқаро аэропортида Новосибирскдан S7-5561 рейси билан учган S7 Airlines (Россия) авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти учиш-қўниш йўлагида қолиб кетди. Бу ҳақда «Авиаторщина» хабар берди.
Қайд қилинишича, самолёт қўнгандан сўнг, учиш-қўниш йўлагида ҳаракатланаётганда ўнг асосий шассидаги ташқи ғилдирак чиқиб кетган. Кема командири самолётни тўхтатиб, муҳандис-техник ходимларни чақирган. Самолётни кўздан кечириш чоғида ғилдиракни ушлаб турувчи мурватлардан бир қанчаси етишмаётгани аниқланган.

Шундан сўнг, йўловчилар учиш-қўниш йўлагига туширилиб, юклари билан бирга аэропорт терминалига етказилган. Boeing 737 самолёти парвоздан четлатилган ва бир неча соатдан кейин перронга олиб борилган.
Таъкидланишича, Фарғона аэропорти ягона учиш-қўниш йўлаги тўсилиб қолгани сабабли вақтинча ёпилган. Шу сабабли Внуководан Фарғонага парвоз қилган Utair авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлган.
S7 авиакомпанияси Ўзбекистондан қайтиш парвозини амалга ошириш учун Новосибирскдан захирадаги самолётни юборгани таъкидланмоқда.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
Жаҳон | 20:13
-
Трамп савдо битимларини тузишга улгурмаган давлатлар учун янги тарифларни эълон қилди
Жаҳон | 20:00
-
Португалияда черковнинг қулаган деворлари орасидан 12 та скелет топилди
Жаҳон | 19:50
-
The Economist: Россия музокаралар вақтида Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган
Жаҳон | 19:39
Мавзуга оид

17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти

13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти

17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?

12:15 / 28.04.2025