Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 23:10 / 12.08.2020
64017
2 дақиқада ўқилади
«Яшил», «сариқ» ва «қизил» авиарейслар рўйхати янгиланди
«Яшил» рейсларда - Хитой, Жанубий Кореядан келганлар карантинга олинмайди.
Республика махсус комиссияси қарори билан, Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириш бўйича янги тартиб белгиланди.
Унга кўра:
- Эпидемиологик вазият барқарор бўлган («яшил» рейслар) давлатлардан – (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди.
- Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган («сариқ» рейслар) давлатлардан – (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади.
- Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган («қизил» рейслар – эвакуация рейслари) давлатлардан – Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.
Қарор билан Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди. Унга асосан:
- «яшил» рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;
- «сариқ» рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбойжон;
- «қизил» рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.
Белгиланишича, бу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб борилади.
Мавзуга оид
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026
Тошкентда боғчалардаги “карантин” ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
20:53 / 25.01.2026