Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 5 та янги ИЭС ишга туширилади
Хорижий компаниялар билан имзоланган битимларга асосан, 2027 йил якунига қадар Ўзбекистонда яна 5 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Фото: Kun.uz
Энергетика вазири матбуот котибининг қайд этишича, сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда электр энергиясига ортиб бораётган талабни қоплаш, аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида янги иссиқлик электр станцияларини қуриш бўйича хорижий компаниялар билан жами 12 та битим имзоланди.
Ушбу битимларга асосан, 2027 йил якунига қадар Ўзбекистонда умумий қуввати 7 057 МВтга тенг бўлган 12 та замонавий иссиқлик электр станциялари ишга туширилади.
Мазкур инвестиция лойиҳалари халқаро тажрибага эга Германия, Франция, Нидерландия, Япония, Қатар ва Туркия давлатларининг компаниялари томонидан умумий қиймати 4 млрд 860 миллион АҚШ долларига тенг бўлган тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.
Олиб борилган ишлар натижасида 2022 йилда Бухоро, Тошкент, Хоразм ва Сирдарё вилоятларида умумий қуввати 1 374 МВт бўлган 6 та, 2023—2024 йилларда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудларида қуввати 1 500 МВт бўлган битта иссиқлик электр станцияси, жами 2 874 МВт янги қувватлар ишга туширилди.
Хорижий компаниялар билан имзоланган битимларга асосан, 2027 йилга қадар умумий қуввати 4 183 МВт бўлган яна 5 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Хусусан:
- 2024 йилда Қашқадарё вилояти Нишон туманида қуввати 400 МВт;
- Тошкент шаҳридаги 4-иссиқлик марказида қуввати 100 МВт;
- 2025—2026 йиллар мобайнида Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1 573 МВт;
- 2027 йилда Сурхондарё вилояти Ангор туманида қуввати 1 560 МВт ва Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қуввати 550 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилади.
Мавзуга оид
16:43 / 19.12.2025
“Учта Ўзбекистонни боқадиган газ”, истеъфо талаби ва сирли тайинлов – Алишер Султонов фаолиятига назар
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
11:08 / 19.12.2025
Жамшид Қўчқоровда нефт-газ бўйича ўринбосар пайдо бўлди
18:59 / 17.12.2025