Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ППХ бўлинмалари мансабдор шахсларининг ваколати кенгайтирилади
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248-моддаси янги, тўртинчи қисм билан тўлдирилиши орқали патруль-пост хизматининг тўғридан тўғри хизмат олиб бориш ҳудудида шахсан аниқланган, ҳолат билан яққоллик билан ажралиб турадиган, расмийлаштириш учун махсус билимларга эга бўлиш талаб этилмайдиган жами 10 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни жойида махсус планшет ёрдамида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ҳамда бундай ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юбориш ваколатлари ППХ бўлинмаларининг (бригадаси, батальони, бўлими, бўлинмаси, отряди, гуруҳи) мансабдор шахсларига тақдим этилмоқда.
Ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг бир қисми МЖтКнинг ХV-бобида (Жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар) жойлаштирилган бўлиб, қолганлари кодекснинг турли соҳаларга оид бобларида мустаҳкамланган, жумладан, VI (Аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар), VIII (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар), X (Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликлар), ХI (Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар) ва ХVI (Бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар) бобларда.
Билдирилишича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши:
- ППХ фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш қаторида фуқаронинг шахсини, у илгари жавобгарликка тортилганлигини ва ўзга ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳолатларни зудликда аниқлаш имконини берувчи электрон планшетлар жорий этилишига, жумладан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома дарҳол, ҳуқуқбузарлик аниқланган жойнинг ўзида ППХ ходими томонидан электрон шаклда тузилишига, ҳамда МЖтК 269-моддасининг олтинчи қисми асосида уларни кўриб чиқиш учун ваколатли орган (мансабдор шахс)га ахборот тизими орқали электрон шаклда топшириш имкони яратилишига, бунда қоғоз ҳужжатларининг алмашинуви истисно этилишига;
- фуқарони ИИБ ёки таянч пунктига келтирилишини истисно этган ҳолда ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш бўйича барча ҳаракатларни воқеа жойида амалга оширилиши натижасида фуқаролар ва ППХ ходимларининг вақти, ППХ нарядининг хизмат автомашинасига ажратиладиган ёқилғи тежалишига;
- ҳар қандай шароитларда патруллик йўналишлари очиқ қолиб кетмаслигига;
- ички ишлар органларининг бошқа бўлинмаларига, биринчи навбатда профилактика инспекторларига иш юкламаси жиддий тарзда пасайишига, ҳуқуқбузарликлар ҳолатини расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар “бир йўла” тамойили бўйича кўриб чиқилишига, бунда ортиқча бўғин (ИИБ раҳбарияти ёки профилактика инспектори) чиқариб ташланишига;
- ППХ ходимлари фақат ҳуқуқбузарни таянч пунктига келтириш ва ҳолат юзасидан ИИБ бошлиғи номига билдиргини ёзиш билан чекланиш амалиётидан ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш учун барча юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш вазифаларини бажаришга ўтиши натижасида уларнинг масъулияти ва аҳоли ўртасидаги мавқейи кўтарилишига, бунинг натижасида ППХ ходимлари тўлақонли ҳукумат вакилига айланишига ҳамда жамоат жойлардаги вазиятни назорат қилиш механизми такомиллаштирилишига хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
09:30 / 04.03.2026