14:55 / 11.10.2021
18229

Чироқчи тумани негизида иккита туман ташкил этиш таклиф қилинди

Чироқчи тумани ҳудуди 2,8 минг квадрат километр бўлиб, вилоятнинг салкам ярим миллион аҳолиси ушбу туманда яшайди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Фото: Миллий масс-медиа фонди

“Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга кўра, одамлар ўзининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш, давлат идораларига бориш учун 2-3 соатлаб вақт сарфлайди. 

Шунингдек, туман ичида жамоат транспорти ривожланмагани оқибатида, одамларнинг марказга келиши учун бир нечта транспортдан фойдаланиши, бунга 50 минг сўмгача харажат қилишга мажбур.

Шу билан бирга, ўз пайтида туман Чироқчи ва Кўкдала ҳудудларига бўлинган эди. Шу боис, кўплаб аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, ушбу туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманларини ташкил этсак, нима дейсизлар?

Бундан ташқари, Шаҳрисабз тумани маркази ҳалигача Шаҳрисабз шаҳрида қолиб кетди. Бу туманнинг ривожланишини чекламоқда. Шуни инобатга олиб, Шаҳрисабз тумани марказини Чоршанба шаҳарчасига кўчириб, уни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш таклиф этилади”, деди президентликка номзод.

Top