Люблянадаги новвойхоналар ҳақида биласизми? (фото)

Фото: UzbekLife
Словениянинг Любляна кўчаларини кезсангиз, деярли ҳар қадамда новвойхоналарни (словенча «pekarna») учратасиз – айримлари кичиккина, айримлари анча катта. UzbekLife обуначилари учун бугун шу ҳақда маълумот бермоқчиман.
Ўзбекистондаги каби Словенияда ҳам новвойхоналарнинг мижозлари бисёр, баъзан анчагина навбат кутиб қоласиз.
Шундай бўлса-да, пойтахт Люблянадаги новвойхоналарнинг бир қанча ўзига хос томонлари бор.
Биринчидан, новвойхонадан деярли ҳар қандай нон маҳсулотини топишингиз мумкин: нон, булочка, пицца, торт ва мен номини билмайдиган бошқа маҳсулотлар. Менга энг ёқадигани – месни бурек (гўштли бурек). Патирга ўхшаш қат-қат бўлади, қатлари ичида гўшт бор.
Иккинчидан, маҳсулот тури кўп бўлгани учун табиий равишда нарх ҳам турлича. Аёллар ёқтирадиган ширин ва қиммат пишириқлардан тортиб, ночор талабалар жонига ора кирувчи ҳамёнбоп маҳсулотларгача топиш мумкин. Масалан, баъзи булочкалар 50 цент туради, ичига ёки устига пишлоқ сурилган бўлади. Тўйимли ва арзон.
Учинчидан, новвойхоналар одатда ҳар доим – шанба ва якшанбада ҳам, ҳатто барча дўкон ва ресторанлар ёпиқ бўладиган мамлакат миқёсидаги байрамларда ҳам эрталаб 5-6дан тунги 12гача очиқ бўлади. Бизнинг ҳам бошдан ўтган – Мавлуд байрами муносабати билан 5 кунлик дам олиш пайтида Люблянага келиб қолганмиз. Кечки пайт бирорта очиқ кафе ёки дўкон топа олмагандик. Новвойхона жонимизга ора кирган. Табиийки, ҳамма эшик берк бўлганда қучоқ очиб кутиб оладиган ерлар қадрдон бўлиб қолади ва бундай жой мижозига айланасиз.
Тўртинчидан, новвойхоналар максимал даражада қулай ва шинам қилиб қурилган. Масалан, новвойхона ташқариси ва баъзан ичкарисида туриб ёки ўтириб ейиш мумкин бўлган столлар ва пештахталар ўрнатилган. Айниқса, сайёҳ бўлсангиз ва шаҳарни айланиб юрсангиз, бундай пештахталар қулайлиги яққол сезилади. Булочка ёки гўштли бурек олиб, кўчада кўтариб еб юрмайсиз. Шундоқ пештахтага жойлашиб, еб оласиз. Айтганча, новвойхоналар сайёҳларнинг севимли тамаддихоналаридан бири.
Ўзбекистонда ҳам пишириқ сотиладиган жойларнинг 5-6тасига кириб кўрганман. Лекин маҳсулот ва нарх танлови сероблиги ҳамда қулайлик даражаси жиҳатидан Люблянадаги новвойхоналар анчагина устун.
Люблянада уйимизга энг яқин бўлган (350 метр) кичик новвойхона суратларини қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Мақсуд Саломов,
UzbekLife колумнисти
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 10 дан ортиқ машинани уриб кетган Gentra'да бўлган 3 киши қамалди
Жамият | 10:28
-
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:06
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
Жаҳон | 10:02
-
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди
Жаҳон | 09:43
Мавзуга оид

14:35 / 15.04.2025
Словения иқтисодиёти тармоқларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этиш бошланади

13:13 / 25.03.2025
Словения ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини ишга олмоқчи

09:20 / 22.10.2024
Словенияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган йирик бомба зарарсизлантирилди

09:47 / 02.08.2024