Ўзбекистон | 12:11 / 21.02.2023
37538
1 дақиқада ўқилади

7 та вилоят ҳокимлиги Тошкент шаҳрида меҳмонхоналар қуради

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидан 7 та вилоят ҳокимлигига меҳмонхона қуриш учун 0,32 гектардан ер майдони ажратилди.

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Наманган, Сурхондарё, Андижон, Сирдарё, Бухоро, Самарқанд ҳамда Фарғона вилояти ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер майдони ажратиш ҳақидаги қарорларни имзолади.

Қарорларга кўра, ҳар бир ҳокимликка доимий фойдаланишга Мирзо Улуғбек туманининг Чингелди маҳалласи ҳудудидан, аҳоли пунктлари ерларидан 0,32 гектардан ер майдони ажратилган.

Мазкур ҳудудларда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудларини сақлаб қолиш ҳокимликларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Мавзуга оид