Жамият | 17:08 / 27.11.2018
4331
2 дақиқада ўқилади

«Made in Uzbekistan» экспорт кўргазма-ярмаркасига старт берилди

27 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ»да биринчи «Made in Uzbekistan» экспорт кўргазма-ярмаркасига старт берилди. Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан «Ўзекспомарказ» АЖ МКМ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, 30 ноябрга қадар давом этади. 

Фото: Ташқи савдо вазирлиги

«Made in Uzbekistan» кўргазмасининг асосий мақсади – маҳаллий корхоналар томонидан экспорт учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларни намойиш этиш, экспорт контрактлари тўпламларини олдиндан шакллантириш, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш.

Кўргазмада 150дан ортиқ маҳаллий корхонанинг текстиль, чарм-пойабзал маҳсулотлари, гиламлар, мева-сабзавотлар, электротехника ва кабель маҳсулотлари, автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси, металлургия, нефть-кимё ва бошқа турдаги тайёр маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Фото: Ташқи савдо вазирлиги
Фото: Ташқи савдо вазирлиги
Фото: Ташқи савдо вазирлиги
Фото: Ташқи савдо вазирлиги
Фото: Ташқи савдо вазирлиги
Фото: Ташқи савдо вазирлиги
Фото: Ташқи савдо вазирлиги

 Тадбир доирасида саноат соҳаси тараққиёти ва иқтисодиёт  тармоқларининг экспорт салоҳиятига оид қатор конференциялар бўлиб ўтмоқда. 

Фото: Ташқи савдо вазирлиги

Бундан ташқари, кўргазма доирасида ишбилармонлар ўртасида икки томонлама учрашувлар ўтказиш, шартномалар тузиш билан бирга йирик саноат корхоналарига ташриф буюриш имкониятлари мавжуд. Ушбу тадбирларда Европа, Марказий Осиё, Россия, Украина, Афғонистон, БАА, Хитой, Корея Республикаси, АҚШ ва бошқа давлатлардан мингдан зиёд хорижий корхоналар, Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий ҳамкорлари вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: Ташқи савдо вазирлиги

Мавзуга оид