Бўстон туманидаги тадбирга юпун кийимдаги ўқувчилар жалб қилинди
Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларга интизомий чора кўрилишини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр
Андижон вилоятининг Бўстон туманидаги тадбирда юпун кийимдаги ўқувчилар қатнашгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бўстон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бунга муносабат билдирди.
Унда айтилишича, видеода акс этган ҳолат 7 декабр куни Бўстон тумани «Меҳнатобод» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли янги кўча очилиш маросимидаги тадбирдан олинган. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда туман ҳокимлиги маданий тадбир дастуридан бехабар бўлгани сабабли ушбу дастурга болалар рақси киритилган.
«Ушбу вазиятда болалар ташқарида 5 дақиқа бўлганига қарамай уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигини инобатга олиб, мазкур салбий ҳолатга йўл қўйган тегишли мутасаддилар аниқланиб, интизомий чора кўрилиши режалаштирилмоқда», дейилади муносабатда.
Шунингдек, мактаб ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таълимдан ташқари турли тадбирларга жалб этилмаслиги эслатиб ўтилган.
«Хулоса ўрнида мактаб ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таълимдан ташқари турли тадбирларга жалб этилмаслигини, об-ҳаво ҳарорати кескин ўзгарган вақтларда уларнинг саломатликларига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар мавжуд эканидан келиб чиққан ҳолда келажак авлодимизга эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари зарур эканини таъкидлаб қоламиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент

13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда

15:47 / 04.03.2025
Тошкент вилоятидаги боғча ходими болаларни гимнастика таёқчаси билан урди

11:47 / 23.02.2025