Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда аттракцион қулади: камида 7 киши жароҳатланган
Якшанба куни «Боғишамол» дам олиш мажмуасида ичида одамлар бўлган аттракцион қулаб тушди. Гувоҳлар камида 7 киши жароҳатланганини айтмоқда. Андижон вилоят ФВБ ҳодисани тасдиқлади ва 2 кишига ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.
Андижон вилоятида жойлашган З.М.Бобур номидаги истироҳат боғида (“Боғишамол“) занжир узилиб кетиши натижасида, ичида одамлар бўлган аттракцион қулаб тушди.
Ижтимоий тармоқлар ҳодисадан кейин аттракционни қисмлари ерда сочилиб ётгани акс этган видеолар тарқалди. Гувоҳларнинг Kun.uzʼга хабар қилишича, бахтсиз ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган.
Шунингдек, тармоқларда «аттракционларга чиқишда ҳушёрликка чақириб, уларнинг кўплари текширувдан ўтказилмагани» айтилади.
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 26 апрель куни ушбу боғ ҳудудида аттракционлардан бирининг темир конструкцияси синганини тасдиқлади. Расмийларга кўра, ҳодиса оқибатида «2 фуқаро енгил тан жароҳати олган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилган».
Андижон вилояти ФВБ бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот бермаган.
Мавзуга оид
08:45 / 23.05.2026
Ер масаласидаги коррупцион тармоқ фош бўлди
14:36 / 14.05.2026
Лашкаракда ноқонуний ишлаган зиплайнда икки киши тўқнашиб кетди
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
13:35 / 07.05.2026