Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Dreamliner ҳаво кемаси республика шаҳарлари бўйлаб парвозларни амалга ошира бошлади
2016 йилнинг 5 сентябридан бошлаб Boeing-787 Dreamliner самолёти республика шаҳарлари бўйлаб мунтазам рейсларни амалга ошира бошлади. Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинди.
Ҳозирда лайнер парвоз қилаётган шаҳарлар – Тошкент, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус. Пойтахтдан Бухорога икки томонлама чипталар нархи 446 644 сўмни ташкил қилади, Урганчга эса – 640 000 сўм. Шундай бўлса-да МАК ташиш баҳоси ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Парвозлар билан боғлиқ маълумотлар ва жадвални компания сайтида кўришингиз мумкин. Жадвалга ҳар ҳафта ўзгаришлар киритилмоқда.

Илк йўловчилар самолёт салони, кенг креслолар ва замонавий технологияларни юқори баҳолашмоқда. Парвоз давомида микроиқлим учун ҳаво намлантирувчилари масъулдир. Ҳар бир йўловчи учун алоҳида экран мавжуд бўлиб, улар саёҳат вақтида зерикмаслигингизга кафолат беради.
Boeing-787 Dreamliner бир вақтнинг ўзида 246 нафар кишини ташишга қодир. Тез орада парвозлар географияси кенгайтирилади – АҚШ, Канада, Осиё ва Африка мамлакатлари, Австралия ва Узоқ Шарққа рейслар режалаштирилган. Бу вақтга келиб, Ўзбекистонга иккинчи Boeing-787 Dreamliner самолёти ҳам етиб келади.
Қўшимча маълумотларни Миллий авиакомпания идорасидан олишингиз мумкин.
Мавзуга оид
13:40 / 28.11.2025
Самолёт энг ишончли транспорт воситаси бўлмай қолдими?
13:10 / 18.06.2025
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди
15:47 / 26.03.2025
Францияда самолёт парвоз вақтида йўқолган телефон туфайли шошилинч ортга қайтди
12:12 / 28.11.2024