Жанубий Кореянинг Муан аэропортида JeJu Airlines авиакомпаниясининг самолёти ҳалокатга учради ва 179 киши қурбон бўлди. Январ ойининг охирида Вашингтон осмонида йўловчи самолётининг ҳарбий вертолёт билан тўқнашиши натижасида 70 нафарга яқин инсон ҳалок бўлди. Июн ойида Ҳиндистон ғарбидаги Аҳмадобод аэропорти яқинида Boеing 787 Dreamliner қулади. Нега авиаҳалокатлар кўпайиб кетди?

Сўнгги пайтларда дунёнинг турли минтақаларида самолётлар билан боғлиқ авария ва фавқулодда қўнишлар сони кескин кўпайди. 2024 йилнинг 29 декабр куни Жанубий Кореянинг Муан аэропортида JeJu Airlines авиакомпаниясининг самолёти ҳалокатга учради ва 179 киши қурбон бўлди. Орадан бир ой ҳам вақт ўтмай Кореянинг бошқа бир йирик шаҳри Пусан ​​халқаро аэропортида йўловчи самолёти ҳавога кўтарилишидан олдин ёниб кетди. Январ ойининг охирида навбатдаги фожиа АҚШ пойтахти Вашингтон осмонида юз берди: йўловчи самолётининг ҳарбий вертолёт билан тўқнашиши натижасида 70 нафарга яқин инсон ҳалок бўлди. Июн ойида Ҳиндистон ғарбидаги Аҳмадобод аэропорти яқинида Boеing 787 Dreamliner ҳалокатга учради. Самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай турар жой ҳудудидаги тиббиёт коллеж ётоқхонаси биносига қулади. Авиафалокат камида 290 инсоннинг ўлимига сабаб бўлди. Июл ойида Бангладешда ҳарбий самолёт коллеж ҳудудига қулади. Тармоқларда “самолёт ҳали ҳам энг ишончли транспортми?” деган саволлар кўпайди. Аслида-чи? Вазият қандай?

Нега авиаҳалокатлар кўпайиб кетди?

Халқаро Фуқаролик авиацияси ташкилоти (ICАО) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё миқёсида жами 95 та авиаҳалокат