Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига директор тайинланди
Ҳудудий кадастр органлари ҳокимлар назоратидан чиқарилиб, вертикал тизим асосида юқори турувчи органга — Кадастр агентлигига тўлиқ бўйсунади.

Ҳалилилло Тўрахўжаев
Президент қарори билан Ҳалилилло Собиржонович Тўрахужаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган.
Ушбу қарорга кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари негизида Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилди. Уларнинг бошлиқлари Кадастр агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳудудий кадастр органлари энди ҳокимлар назоратидан чиқарилиб, вертикал тизим асосида юқори турувчи органга — Кадастр агентлигига тўлиқ бўйсунади.
Ҳозирга қадар «Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Қўмитага, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисобот берар, уларнинг бошлиқлари эса «Давергеодезкадастр» қўмитаси раиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланар эди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

21:49 / 19.04.2021
Қашқадарёда аттестациядан ўтолмаган 259 нафар кадастр агентлиги раҳбар ва мутахассис ходими ишдан бўшатилди

19:44 / 25.01.2021
Тошкент вилояти ва пойтахт чегарасидаги низоли ҳудуд: Кадастр агентлиги хулоса берди, депутат бу хулосадан шубҳада

18:02 / 30.06.2020
«Ергеодезкадастр»нинг собиқ раиси янги лавозимга тайинланди

11:54 / 30.06.2020