«Абдушукур Ҳамидович Абдуллаев фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари - «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси директори лавозимида давом эттиради», дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.

Абдушукур Абдуллаев 2017 йил мартидан буён қўмитага раҳбарлик қилиб келаётганди. У муқаддам Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директори лавозимида ишлаган.

Бундан аввалроқ, Давлат хизматлари агентлигининг собиқ директори Ҳалилилло Тўрахўжаев Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимида иш бошлагани хабар қилинганди.