Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда аттестациядан ўтолмаган 259 нафар кадастр агентлиги раҳбар ва мутахассис ходими ишдан бўшатилди
Қашқадарё вилоятида аттестациядан ўтолмаган 259 нафар кадастр агентлиги ҳамда давлат кадастрлари палатасининг раҳбар ва мутахассис ходими ишдан бўшатилган. Бу ҳақда вилоят давлат кадастрлари палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 март – 1 апрель кунлари Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари Палатасининг Қашқадарё вилоят ва туман-шаҳар бўлимининг раҳбар ва мутахассис ходимлари навбатдан ташқари аттестация синовидан ўтказилган.
Aттестация натижаларига кўра, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг жами 259 нафар раҳбар ва мутахассис ходими ўз вазифасига нолойиқ деб топилиб, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Хабарда келтирилишича, айрим ҳолларда ишдан бўшатилган ходимлар томонидан фирибгарлик йўли билан гўёки ўзини кадастр соҳасида ишлаётган ходим қилиб кўрсатиб, ер ажратиш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлашда коррупцион ҳолатлар учраб турибди. Шу сабабли бошқарма фуқароларни огоҳликка чақирган.
«Сизга мурожаат этган ҳар бир кадастр тизими ходимининг биринчи навбатда хизмат гувоҳномасини талаб этишингизни сўраймиз. Хизмат гувоҳномасини тақдим эта олмаган ходим билингки, бу кадастр тизими ходими эмас, балки фирибгар бўлиши мумкин.
Бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасининг 75 227-81-95 ва 75 227-50-25 рақамли «Ишонч» телефон рақамларига мурожаат этишингизни сўраймиз», – дейилади хабарда.
Андижонда кадастр соҳасидаги жиноятларнинг 70 фоиздан кўпроғи собиқ ходимлар томонидан содир этилган
Мавзуга оид
15:20
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026