Ўзбекистон | 10:58 / 05.11.2020
5137
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Samsung ва MEGOGO сизнинг уйда ҳордиқ олишдаги қарашларингизни ўзгартиради

Samsung компаниясининг янги акцияси MEGOGO билан биргаликда амалга оширилмоқда. Smart TV функцияли телевизор харид қилиб, “ТВ ва Кино” бепул обунасига эга бўлинг.

Об-ҳаво ёки карантин чекловлари асло кайфиятингизни тушириш учун сабаб эмас. Чунки уйингизда ҳам мароқли дам олишингиз мумкин. Айниқса, яқинларингиз даврасида ҳамда севимли фильм томоша қиладиган бўлсангиз. Samsung ҳамда MEGOGO хизматининг биргаликдаги акцияси. 2 ноябрдан бошлаб замонавий телевизор харид қилиб оила аъзоларингиз ҳамда яқинларингизга ажойиб совға тақдим этинг. Сериаллар, мултфилмлар, қизиқарли кўрсатувлар ўз томошабинларини аллақачон кутиб турибди. 

Янги кўнгилочар медиа хизмати

MEGOGO – бу барча оила аъзоларингиз учун кино ҳамда телевидение. Фильмлар ва мултфилмлар, сериаллар ва аудио китоблар ҳамда подкастлар тўплами билан MEGOGO томошабин учун видео томошасидаги улкан имкониятларни ўзида мужассамлаштиради.

Ушбу хизмат ёрдамида Smart телевизор, компьютер, планшет, смартфон, ўйин консоллари ва ҳоказо платформаларда ягона обуна бўйича мавжуд интерактив каналларни томоша қилиш тақдим этилади. MEGOGO хусусий каналларида эса видео томошасини паузага қўйиш, олдинга ёки ортга қайтариш, архивдан ёки келгуси эфирдан контент танлаш, аудио тасма, субтитрлар ва тасвир сифатини ўзгартириш имконияти каби қатор қулайликлар ҳам тақдим этилади.

Smart TV – анъанавий телевизордан янада афзал

Телевизор бугунги кун талқинида биргина телеканаллар томоша қилиш учун мўлжалланган қурилма ғоясидан талайгина узоқлашиб улгурди. Бунда Samsung компаниясининг аҳамияти жуда муҳим, чунки Smart TV функцияси телевизорга бўлган муносабатни батамом ўзгартирди. Турли хизматлар ва иловалар, интернет ҳамда телеканалларни тақдим этган ҳолда, телевизор эндиликда барча ёшдаги оила аъзоларингиз учун ўз жозибадорлигига эга.

Smart TV функцияси ёрдамида телевизорингиз чексиз имкониятларга эга ҳақиқий мультимедиа марказига айланади ва унда севимли сериал томошасидан тортиб то ўз шаҳрингиз янгиликлари ёки об-ҳаво маълумотларини билишгача бўлган вазифаларни уддалашингиз мумкин. Телевизорингиз ёрдамида интернетга боғланиб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизни текширишингиз ёки онлайн дўконлардан хуш кўрган маҳсулотингизни сотиб олишингиз мумкин.

Ҳалигача Smart телевизор кераклигига шубҳангиз борми? Оилангиздаги турли авлод вакилларининг ҳар бири «ақлли» телевизорда ўзига мос контент танлай олиши мумкин.

Мукаммал жуфтлик: Samsung телевизори ва бепул MEGOGO обунаси 

Smart телевизорингизнинг кенг имкониятларидан тўлиқ фойдаланишингиз учун MEGOGO обунаси айни қўл келади. Ягона обуна билан ажойиб фильмлар, янги намойишлар, мултфилм ва сериалларнинг улкан танлови ҳамда интерактив каналлар замонавий телевизорнинг барча хусусиятларини намоён этади. Албатта, янги акция шартлари асосида Smart TV функциясига эга Samsung телевизорини харид қилиб обунага бепул эга бўлиш янада ёқимли.

Бепул обуна муддати телевизор моделларига боғлиқ ҳолда белгиланган:

  • Samsung QLED – 12 ой;
  • Samsung Ultra HD (UHD) – 6 ой;
  • Samsung Full HD – 3 ой.

Обуна янги харид қилинган телевизорда совға баннер фаоллаштирилган вақтдан бошлаб амал қилади.

Акция 2020 йил 2 ноябрдан 2022 йил 30 январга қадар бутун Ўзбекистон бўйлаб амалда.

Батафсил маълумот учун ҳавола орқали ўтинг.

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @samsunguzbekistan

Telegram: t.me/SamsungUzbekistan

Сайт: samsung.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид