Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилоятида иккита Cobalt Hyundai’ни тўхтатди. Ҳайдовчи ва йўловчилар калтакланган
Жиззах вилоятида трассада содир бўлган ҳодисада иккита Cobalt автомашинаси Hyundai’ни йўл четига қисиб тўхтатиб, ундаги шахсларга ҳужум қилган. Зўравонлик оқибатида ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳат олган, гумонланувчилар эса тезкор тарзда аниқланиб, уч нафари қамоққа олинган.
Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Жиззах вилояти ИИБ тезкор алоқа хизматига мурожаат қилиб, йўлда содир этилган безорилик юзасидан ёрдам сўраган.
Маълум қилинишича, Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳудудидан ўтган қисмида 2002 йилда туғилган Ш.Ш. бошқарувидаги Hyundai автомашинаси ҳаракатланаётган вақтда икки Cobalt машинаси томонидан йўл четига қисиб тўхтатилган.
Шундан сўнг бир гуруҳ нотаниш шахслар автомашина олдига келиб, ҳайдовчи ҳамда Қарши тумани ва шаҳрида яшовчи уч нафар фуқарога зўравонлик ишлатган. Оқибатда жабрланувчилар тан жароҳатлари олган, шунингдек автомашинанинг ўнг томон кўрсаткичи ва олд ён ойнаси синдирилган.
Жиззах вилояти ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчилар қисқа муддатда аниқланган. Улар орасида Тошкент шаҳри Сергели ва Чилонзор туманларида яшовчи 1992 ва 1993 йилларда туғилган уч нафар, Учтепа туманида яшовчи 1990, 1997 ва 2004 йилларда туғилган яна уч нафар, шунингдек Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс борлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилардан уч нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
08:39 / 18.03.2026
Жиззахда кластер фермерларни “ютиб юборяпти” - ҳисоб ҳозирча 195:0
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
17:47 / 17.03.2026
Жиззахдаги хусусий боғчада бассейнга чўкиб ўлган бола иши бўйича ҳукм ўқилди
20:37 / 16.03.2026