Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мутахассис коронавирус келтириб чиқарадиган пневмония атипик пневмониядан қандай фарқланиши ҳақида маълумот берди
Атипик пневмония 2013 йилда қайд этилган бўлиб, бу касалликнинг қўзғатувчиси MERS вируси бўлган. Ушбу касаллик ўша йилларда назоратга олинган.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева АОКАда ўтказилган брифингда коронавирус келтириб чиқарадиган пневмония аввал маълум бўлган атипик пневмониядан нимаси билан фарқланиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Атипик пневмония ва коронавирус инфекцияси келтириб чиқарадиган пневмониянинг фарқи шундаки, иккинчи ҳолатда пневмония жуда тез ривожланади ва унда иммунстресс ҳолат кузатилади. Шунингдек, коронавирус иммун тизимига таъсир кўрсатади ва цитокинлар «бўрони» юзага келади. Бу эса ўз навбатида фибротик ўзгаришлар билан пневмонияни ривожлантириб юборади. Коронавирус пневмониясида йўтал қуруқ бўлади. Вирусли пневмонияни ташхислашнинг энг оптимал усули — МСКТ текшируви ҳисобланади», деди штаб аъзоси.
Мутахассис бугунги кунда ҳаво томчи орқали юқувчи ҳар қандай касаллик хавфли эканини айтиб ўтган.
«Аслида икки томонлама пневмония келиб чиқишида вирус, бактериялар ёки замбуруғлар сабабчи бўлади. Вирус, бактерия ёки замбуруғлар келтириб чиқарадиган икки томонлама пневмония касаллиги шу келтириб чиқарувчи инфекция юқиш йўлларига қараб юқумли ҳисобланади.
Бугунги кунда вирус касалликлари долзарб бўлиб қолгани боис, биз ҳаво томчи орқали юқувчи касалликлардан кўпроқ хавотирланишни бошладик.
Аслида бактериялар, замбуруғлар ва оддий ҳужайрали паразитлар ҳам ўз ўрнида юқумли ҳисобланади. Уларнинг юқиш йўли ҳаво томчи орқали бўлмаслиги мумкин, лекин организмга тушган бундай инфекция турлари пневмония каби ўткир касалликларни келтириб чиқаради.
Ёки паразитлар инсон организми иммун тизими пасайишини кутиб ётади. Иммун тизими пасайса, бу инфекция жойлашган аъзосини жароҳатлаб касаллик чақиради.
Шу боис, биз доимий равишда инфекциялардан ўзимизни ҳимоя қилишимиз, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишимиз, соғлом турмуш тарзини юритган ҳолда тўғри ва муқобил овқатланишимиз, енгил жисмоний фаолликни доим бажариб юришимиз зарур», деди Севара Убайдуллаева.
Мавзуга оид
11:56 / 17.07.2022
Ёз жазирамасида офтоб уришидан қандай сақланиш керак? Мутахассис тавсиялари
08:43 / 07.09.2021
«Ўзбекистонда вакцина туфайли бирорта ўлим ҳолати кузатилмади» - Севара Убайдуллаева
08:59 / 24.06.2021
«Коронавирусдан кейин ҳосил бўладиган ҳимоя ҳаммада ҳар хил муддат сақланади» - штаб аъзоси
14:55 / 23.06.2021