“Тўй-ҳашамларда ижтимоий масофа сақламай қўйдик” — штаб аъзоси касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани ҳақида

Севара Убайдуллаева
Бугун, 23 июн куни АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева нега коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб кетаётгани юзасидан тушунтириш берди:
Унинг сўзларига кўра, бу саволга бир нечта жавоб бор.
«Аҳоли орасида ниқоблар тақилмай қўйилгани — бу инфекциянинг одамдан одамга юқиш учун жуда қулай шароит, яъни ҳозир кунлар иссиқ, ҳаво қуруқ, вируснинг ҳавода ҳаракатланишига тўсқинлик йўқ ва у бемалол инсонларнинг юз ва қўл терисига ёки кўз шиллиқ қаватига тушади. Бурундан нафас оламиз — ҳаводаги вирус бурун шиллиқ қаватига ёки томоққа киради ҳамда ҳужайра ичига тушиб, касаллик чақиришга имконият қидиради.
Қўлларни совунлаб ювмай қўйдик, антисептиклардан фойдаланмай қўйдик — бу эса қўл терисига тушган вируснинг тозаланмаслигига, қўллар кўз, бурун ё оғизга теккизилганда вирус организмга тушишига замин яратади. Натижада, бу касаллик чақиришни янада кучайтиради.
Ижтимоий масофани сақламай қўйдик — жуда кўп тўй-ҳашамлар, туғилган кунлар ва одамлар тўпланиши мумкин бўлган кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юбормоқдамиз. Бу каби кўнгилочар тадбирларда:
- бир оила аъзоларидан ташқари бир неча оилалар ва одамлар сони 30дан ортиб кетмоқда;
- тадбирлар ёпиқ жойларда, умумий сиғимдан 50 фоиздан ортиқ одамлар иштироки кузатилмоқда, яъни агар 100 кишилик тўйхонада тадбир бўлса, талаб бўйича 50 кишидан ортмаслиги керак, лекин бугунги кунда тўй-ҳашамларда 100-150 нафардан одам иштирок этмоқда;
- бундай кўнгилочар тадбирларга ҳеч ким олдиндан ПЗР-тестини топширмайди ва келаётган меҳмонлардан тест натижаси сўралмайди;
- келаётган меҳмонларнинг тана ҳарорати ўлчанмайди;
- ниқоблар тақилмайди ва антисептиклар билан қўлларга ишлов берилмайди.
Ахир биз тўй-ҳашамларга кўнгил очиш учун борамиз, унда овқатланиш керак, инсонлар кўнгил очмоқчи бўлгандан кейин узоқ давом этувчи суҳбатлар ва мулоқотлар бўлади. Буларнинг ҳаммаси — коронавирус тарқалишига катта замин яратмоқда», деди штаб аъзоси.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ болалар ўйинчоқларида қатор кимёвий моддалардан фойдаланишни тақиқлаяпти
Жаҳон | 11:56
-
Талабаларни ишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади
Ўзбекистон | 11:36
-
Зеленский россиялик тарғиботчиларга қарши санкциялар жорий қилди
Жаҳон | 11:11
-
Ifo бош директори янги глобал иқтисодий инқирозни истисно этмади
Жаҳон | 10:53
Мавзуга оид

11:56 / 17.07.2022
Ёз жазирамасида офтоб уришидан қандай сақланиш керак? Мутахассис тавсиялари

08:43 / 07.09.2021
«Ўзбекистонда вакцина туфайли бирорта ўлим ҳолати кузатилмади» - Севара Убайдуллаева

23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда

13:47 / 03.07.2021