Сув тошқинидан зарар кўрган Оқолтин туманидаги 128 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилмоқда – Тошкент вилояти ҳокимлиги
Ҳозиргача 70 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилди, яна 58 хонадонга ажратилган қорамоллар эрта-индин эгалари етказилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати.
«Сардоба сув омборининг ўпирилиши натижасида юз берган тошқиндан талофат кўрган 17 гектар майдондаги 132 та хонадонларни таъмирлаш Тошкент вилояти зиммасига юклатилган. Ҳозирга қадар вилоятда ушбу вазифа 85 фоизга бажаришга эришилди.
Қурбон ҳайити муносабати билан вилоят ҳокимининг ташаббусига кўра сув тошқинидан катта зарар кўрган, мутасадди идоралар томонидан моддий кўмакка муҳтож деб топилган 128 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилиши белгиланди. Бу бошига синов тушган оқолтинликлар учун ўзига хос байрам туҳфаси бўлди. Ҳозиргача 70 та хонадонга 1 бошдан қорамол топширилган бўлса, яна 58 хонадонга ажратилган қорамоллар эрта-индин эгалари етказилиши режалаштирилган», дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокими матбуот котиби Беҳзод Қобулов.
Унинг қўшимча қилишича, Сирдарё вилоятининг сув тошқинидан талафот кўрган ҳудудларида уй-жойларни тиклаш ишлари айни якунланиш палласида.
« Қурилиш ва таъмирлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида қурилиш ишлари 2 сменада ташкил этилган. Вилоят «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан ажратилган зарурий маблағлар билан ҳозирда 17 та қурилиш-пудратчи ташкилоти қурувчилари томонидан айни пайтда ҳудудни ичимлик ва оқова сувлар билан таъминлаш, ички йўлларни қайта бунёд этиш ишлари адоғига етказилиб, ҳозирда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
2020 йил 31 июль ҳолатига кўра 128 та хонадоннинг том қисмини профнастил қопламаси қоплаш ишлари якунланди, пол ўрнатиш ишлари якунланди, хонадонларнинг ташқи деворлари базальт плитаси билан, фасад қисми эса травертин қопламаси билан қопланди. Айни пайтда 120 хонадонда ички пардозлаш ишлари якунланган бўлиб, қолган 8 тасида давом эттирилмоқда. Ҳар бир хонадон ичимлик суви ва табиий газга уланмоқда. Шунингдек, тошқиндан зарар кўрган йўллар тўлиқ таъмирланмоқда.
Ҳозиргача тўлиқ қурилиш-монтаж ишлари якунланган 118 та хонадон эгаларига яшаш учун топширилган. Қолган уйлар 5 август санасида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган», дейди Беҳзод Қобулов.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 31 июль куни Тошкент вилоятининг тасарруфига берилган ҳудудда қурилиш-тиклаш ишларига жалб этилган қурувчи ва ишчилар, сув тошқини талафотларини бартараф этишда қатнашган ҳарбийлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, ош тарқатилган.
Мавзуга оид
14:14 / 22.07.2023
Комил Эрназаров Оқолтин тумани ҳокими этиб тайинланди
17:52 / 18.07.2022
Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди
19:51 / 02.12.2021
“Бир ҳокимга уч машина” – Тошкент вилояти ҳокимлигининг хизмат машиналари ҳақида
17:33 / 08.09.2021