14:14 / 22.07.2023
16583

Комил Эрназаров Оқолтин тумани ҳокими этиб тайинланди

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Оқолтин туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, туман ҳокими лавозимига шу кунга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари вазифасида ишлаб келаётган Комил Эрназаров номзоди тасдиқланди.

К.Эрназаров 1984 йил Сирдарё туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини вилоят молия бошқармасида етакчи иқтисодчи сифатида бошлаб, турли йиллар давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари, собиқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

Жорий йилнинг 11 июл куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.

Унда 2та шаҳар ва 10та туманда инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинди. Президент ушбу шаҳар ва туман ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди. Йиғилиш давомида Оқолтин тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Дилмурод Фозилов ҳам ишдан олинди.

Top