Рақамлаштирилаётган кадастр соҳасида интеграция жараёнлари — Тошкент шаҳри мисолида
Бутун дунёда рақамли технологиялар барча соҳа ва одамлар ҳаётига жадал кириб бормоқда. Бу йўналишга ўз вақтида киришган давлатлар ривожланиб, аксинча, эскича ишлаганлар тараққиётдан орқада қоляпти.
Жорий йил мамлакатимизда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилиниб, бу борада катта ишлар бошланди. Хусусан, кадастр соҳасида ҳам сўнгги вақтда катта ўзгаришлар бўлмоқда.
Бугунги мақоламизда айнан халқимизга Тошкент шаҳри мисолида кадастр соҳасида рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтмоқчимиз.
ИНТЕГРАЦИЯ (лот. integratio — тиклаш, тўлдириш, integer — бутун сўзидан) — системанинг айрим қисмлари ва функцияларининг ўзаро боғлиқлик ҳолатини ҳамда шундай ҳолатга олиб борувчи жараённи ифодалайдиган тушунчадир.
Интеграция бу – ахборот тизимларини ўзаро маълум бир мақсад учун боғлаш жараёнидир. Кадастр ахборот тизими 9 дан ошиқ манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.
Биринчи интеграция – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Интеграциядан мақсад – кўчмас мулк объекти ҳақида маълумотларни солиқ ахборот тизимига тақдим этишдан иборат. Боиси кўчмас мулк объектлари бўйича ер ва мол-мулк солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун, солиқ базаси сифатида кўчмас мулк объекти ҳисобланади.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида 173 мингдан ортиқ объект бўйича ахборот тақдим этилган (мулкдорлари ўзгаргани, кадастр қиймати, майдонлари ўзгаргани каби маълумотлардир).
Эслатиб ўтамиз, кадастр ва солиқ ахборот тизимлари интеграцияси илк бор 2008 йилда жорий этилган. Бу эса кадастрда ахборот тизимининг биринчи интеграцияси ҳисобланади.
Иккинчи интеграция – нотариал идоралар
Интеграциядан мақсад – кўчмас мулк объектлари бўйича нотариал битимларни амалга оширишда кўчмас мулк объектларининг маълумотномалари, давлат рўйхатидан ўтказилган кўчирмаси, тақиқ ва чеклов ҳамда мулкдорлари ва ҳужжатлари ҳақидаги ахборотларни электрон шаклда тақдим этишдан иборат.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида нотариал идора билан кўчмас мулк объектлари бўйича 280 мингта ахборотлар алмашинуви амалга оширилди.
Учинчи интеграция– Мажбурий ижро бюроси
Интеграциядан мақсад – электрон тарзда жисмоний ва юридик шахсларнинг номидаги кўчмас мулк объектларини аниқлаш, зарур ҳолларда кўчмас мулк объектларига тақиқ қўйиш ва тақиқларни ечишни амалга оширишдан иборат.
2020 йилнинг 9 ойи давомида Мажбурий ижро бюроси билан электрон ахборотлар алмашинуви бўйича рақамларга эътиборимизни қаратсак, жами 3 млн 12 мингта ахборот алмашинуви амалга оширилган. Шундан:
· 3 млн 4157 таси жисмоний ва юридик шахслар номида кўчмас мулк объекти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги бўйича сўровномалар келиб тушган ҳамда жавоблар автоматик тарзда тақдим этилган;
· 5 мингтаси эса, кўчмас мулк объектига тақиқ қўйиш;
· 2 843 таси кўчмас мулк объектига қўйилган тақиқни ечишдан иборат.
Демакки, 3000га яқин фуқароларимиз идорама-идора юриб, вақтини сарфлашига сабаб бўладиган омиллар камайди, десак ҳам бўлади.
Тўртинчи интеграция – Ички ишлар вазирлиги
Интеграциядан мақсад – фуқароларни электрон кўринишда вақтинча ва доимий рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқаришда кўмаклашиш (халқ тилида «пропискага қўйиш»).
2020 йил 9 ой давомида 667 мингта ахборот алмашинуви амалга оширилиб, вақтинча ва доимий рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш учун кўчмас мулк объектлари ҳақидаги сўровномаларга онлайн тарзда жавоб юборилган.
Бешинчи интеграция – Давлат хизматлар агентлиги ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)
Интеграциядан мақсад – кўчмас мулк эгалари аввалги тартибда, идорама-идора юриб, ҳокимият органларидан, қурилиш ташкилотлари, нотариат ҳамда кадастр идоралари ўртасида сарсон бўлиб юрган бўлса, янги тартиб бўйича ҳамма ишлар Давлат хизматлари агентлигида мужассамлаштиришдан иборат.
Шунингдек, порталга янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш жараёнида фуқаронинг шахсий маълумотлари асосида тизим кўчмас мулк ахборот тизимидан автоматик равишда, ушбу фойдаланувчининг номидаги кўчмас мулк объектларини фойдаланувчининг шахсий кабинетида кўриш имкониятини яратади.
Ушбу портал имкониятлари натижасида, фойдаланувчи бевосита мулкида бўлган кўчмас мулк объекти бўйича коммунал ташкилотлар билан интеграцияланган тизимлар ёрдамида иссиқ сув, электр, газ таъминоти каби бошқа маълумотларни кўриш имкониятлари мавжудлиги алоҳида аҳамиятга эгадир.
Ушбу интеграциялар натижасида, 2020 йилнинг 9 ойи давомида 400 000 та ахборотлар алмашинувига эришилди.
Юқорида санаб ўтилган портал билан интеграция жараёнига коммунал ташкилотларни ҳам киритиш мумкин. Бугунги кунда кўчмас мулк ахборот тизимининг олтинчи ва еттинчи ўринларида коммунал ташкилотлар турибди, яъни «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Тошиссиққуввати» ДУКлар.
Ушбу тизимлар билан интеграциядан мақсад – кўчмас мулклар билан боғлиқ битимлар ёки кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганда, коммунал ташкилотларнинг актуал маълумотларга эга бўлишини таъминлаш.
Тизимлар интеграция натижасида 9 ой давомида коммунал ташкилотларга кўчмас мулклар таркибида ўзгариш бўлган 173 мингдан ортиқ объектлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилган.
Саккизинчи интеграция – COVID-19 штаби
Бу йил коронавирус пандемияси бутун дунёга хавф солмоқда. Инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида унга қарши курашиш штаби ташкил этилган бўлиб, ушбу штабга корхонанинг маълумотлар базасидан сўров орқали объектларнинг геофазовий маълумотлари ва манзиллари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши йўлга қўйилган.
Тўққизинчи интеграция – Давреестр ахборот тизими
Интеграциядан мақсад – Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1060-сонли қарорига асосан, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр паспортларини шакллантириш ҳисобланади.
Ушбу тизим орқали ҳозирда 350 мингдан ортиқ ахборот алмашинуви амалга оширилган.
Кўчмас мулк ахборот тизими юқорида санаб ўтилган 9та ахборот тизимлари билан интеграция қилингани сабабли, жорий йилнинг 9 ойи давомида жами бўлиб 6 000 000 дан ортиқ ахборот алмашинуви амалга оширилган.
Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси
Матбуот хизмати
Мавзуга оид
08:21 / 14.01.2023
2022 йилда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш бўйича 18,5 мингта ҳолат аниқланди
10:42 / 03.01.2023
1 январдан ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди
23:27 / 13.12.2022
Хоразм вилоятида 225 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани маълум бўлди
22:45 / 30.11.2022