09:22 / 25.04.2018
7289

АҚШ кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяпти – Россия

Фото: AP /Alexander Zemlianichenko

АҚШ Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича конвенция доирасидаги (КҚТК) мажбуриятларни бажармаяпти ва Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотни (КҚТТ) бошқа давлатлар ҳудудида ўз кимёвий қуроли бор экани ҳақида хабардор этмаяпти. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнотида айтилади.

ТИВдан эслатишларича, айнан АҚШ КҚТКнинг ўзида кимёвий қуролнинг жиддий арсеналини сақлаб турган ягона иштирокчи давлати бўлиб қолмоқда.

«АҚШ кимёвий конвенция доирасидаги ўз мажбуриятларини бажармаяпти ва КҚТТни бошқа мамлакатлар ҳудудида ўз кимёвий қуроли борлиги ҳақида хабардор этмаяпти. Хусусан, Вашингтон Панамада қолдирилган фосгенли ўқ-дориларини тан олмади, гарчи КҚТТ техник котибияти экспертлари узоқ 2002 йилда улар Америкага тегишли эканини тасдиқлашганди. АҚШ уни йўқотиш учун масъулиятни шунчаки Панама ҳукумати бўйнига юклаб қўйди», - дейилади Россия ТИВ баёнотида. У АҚШ Давлат департаментининг қуроллар, тарқатмаслик ва қуролсизланиш устидан назорат соҳасидаги келишувлар ҳамда мажбуриятларга риоя этиш тўғрисидаги ҳисоботини баҳолашга бағишланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Британиянинг Скрипаллар иши бўйича жавобларидан норози экани хабар берилганди.

 

Top