Ўзбекистон | 17:56 / 16.05.2024
8480
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда таъмирланадиган кўчалар ва чорраҳалар рўйхати эълон қилинди

Пойтахт ҳокимлиги шаҳардаги 32 та чорраҳа ва 17 та кўчада таъмирлаш ҳамда реконструкция ишлари олиб борилишини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида май—сентябр ойларида қатор кўча ва чорраҳаларда кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ҳокимлик матбуот хизматига кўра, таъмирлаш, реконструкция ишлари асосан тунги вақтда амалга оширилади. Пойтахтдаги пиёдалар ва ҳайдовчилар бу ишларнинг оғирлигини ҳис қилмаслиги учун барча имкониятлар ишга солиниши ваъда қилинган.

Таъкидланишича, бундай таъмирлаш ишлари биринчи марта кенг кўламда, янги қоплама (ШМА) турларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга, ерости коммуникациялари ҳам текширилади.

Таъмирлаш, реконструкция ишлари олиб бориладиган чорраҳа ва кўчалар рўйхати:

Чорраҳалар:

  • Бунёдкор шоҳкўчаси – Қатортол-2
  • Шота Руставели – Чўпонота
  • Шота Руставели – Бобур
  • Чўпонота – Боғибўстон
  • Чўпонота – Саъдий Сирожиддинов
  • Чўпонота – Арнасой
  • Чўпонота – Чилонзор
  • Чўпонота – Қатортол
  • Амир Темур – Осиё
  • Амир Темур – Боғишамол
  • Амир Темур – Ифтихор
  • Амир Темур – Шаҳристон
  • Мирзо Улуғбек – Паркент
  • Мирзо Улуғбек – Маҳтумқули
  • Муқумий – Қатортол
  • Муқумий – Чилонзор
  • Муқумий – Арнасой
  • Муқумий – Шоҳжаҳон
  • Маҳтумқули – КҲАЙ
  • Маҳтумқули – Содиқ Азимов
  • Маҳтумқули – Яҳё Ғуломов
  • Маҳтумқули – Шаҳрисабз
  • Нурафшон – Сағбон
  • Нурафшон – Фаробий
  • Нурафшон – Беруний
  • Нурафшон – Қорасарой
  • КҲАЙ – Сарикўл
  • Янги Сергели – Чоштепа
  • Сағбон – Фаробий – Сақчимон
  • Гавҳар – Думбиробод
  • Мўминов – Дўрмон йўли
  • Шифокорлар – Фаробий

Кўчалар:

  • Бобур
  • Фурқат
  • Лутфий
  • Шота Руставели
  • Бешқайрағоч
  • Феруза
  • Юзработ
  • Сақчимон
  • Лайлитўғон
  • Зарқайнар
  • КҲАЙ
  • Осиё
  • Қорасарой
  • Сағбон
  • Шаҳрисабз
  • Паркент
  • Паҳлавон Маҳмуд кўчасидан Чкалов кўчасигача

Мавзуга оид