Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон 158та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари якунига етди.
Фото: Ислом бирдамлиги ўйинлари
24та спорт турида 268та спортчи билан қатнашган Ўзбекистон делегацияси 51та олтин, 42та кумуш ва 65та бронза
— жами 158та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олди:
- Туркия 145-107-89
- Ўзбекистон 51-42-65
- Эрон 39-44-50
- Озарбойжон 29-36-34
- Қозоғистон 27-23-39
- Марокаш 15-13-34
- Индонезия 13-14-29
- Баҳрайн 9-7-7
- Қирғизистон 8-8-15
- Жазоир 7-12-23
Ўзбекистон ҳисобига энг кўп олтин медални оғир атлетикачилар (15-3-6) келтиришди. Шунингдек, дзюдо (6-2-5), кураш (4-4-10), енгил атлетика (4-2-2), таэквондо (4-0-4), кикбокс (2-7-12), бадиий гимнастика (2-6-1), сузиш (2-5-5), спорт гимнастикаси (2-4-2), қиличбозлик (2-3-9), пара сузиш (2-2-2), велошоссе (2-2-1), карате (2-0-1), велотрек (1-2-3), пара енгил атлетика (1-0-0), стол тенниси (0-0-1) ҳамда ўқ отишда (0-0-1) ҳам спортчиларимиз ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олишди.

Оғир атлетикада Руслан Нуриддинов, Акбар Жўраев, Сарвар Зафаржонов ва Турсуной Жабборова, велоспортда Ольга Забелинская 3тадан олтин медални қўлга киритишди.

Пара сузишда Азизбек Бойназаров 2та олтин, 1та кумуш ва 1та бронзани; оғир атлетикада Адҳамжон Эргашев 2та олтин ва 1та кумушни делегация ҳисобига ёздириб қўйди.

Беллашувларнинг сўнгги кунида 47 ёшли афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олди.
Куни кеча президент мазкур мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар ва уларнинг мураббийларини пул мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида қарор имзолаган эди.
Қарорга асосан, спортчилар:
- олтин медал учун – $5 000;
- кумуш медал учун – $3 000;
- бронза медал учун – $2 000;
ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган мураббийлар:
- олтин медал учун – $2 500;
- кумуш медал учун – $1 500;
- бронза медал учун – $1 000 миқдорида ҳар бир медал учун бир марталик пул мукофотлари берилади.
Мавзуга оид
23:21 / 21.11.2025
Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
08:05 / 20.08.2022
Иккинчи уринишда иккинчи ўрин. Конья қаҳрамонлари кутиб олинди
19:52 / 18.08.2022
Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлган спортчиларга пул мукофотлари берилади
04:46 / 17.08.2022