Ўзбекистон | 20:34 / 08.04.2026
5838
1 дақиқада ўқилади

22 апрелдан янги мижоз телефон рақами ва банк картаси ўз номида бўлсагина иловадан фойдалана олади

Банк ва тўлов компаниялари иловасидан фойдаланиш бўйича янги тартибга тушунтириш берилди.

Фото: Kun.uz

Марказий Банк 22 апрелдан масофавий молиявий хизматларда хавфсизлик бўйича жорий этилган янги тартиб ҳақида тушунтириш берди.

Қайд қилинишича, ўзгаришлар фақат янги мижозларга тааллуқли.

Агар мижознинг телефон рақами, ЖШШИР ва банк картаси эгалиги бир-бирига мос келса, у иловадан фойдаланиши мумкин бўлди.

Агар телефон рақам яқин қариндош номида бўлса (ота-она; опа-сингил; турмуш ўртоғи; фарзанд) иловадан фойдаланишда давом этиш мумкин бўлади. Яъни, бу тартиб яқинлар ўртасида ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

Муаммо фақат битта ҳолатда пайдо бўлади: агар телефон рақам ёки банк карта мижозга умуман алоқаси бўлмаган бегона шахс номида бўлса. Масалан: бегона одам номига расмийлаштирилган телефон рақам; бошқа одамнинг банк картаси.

Таъкидланишича, бу тартиб асосан 22 апрелдан кейин янги рўйхатдан ўтадиганлар учун амал қилади.

Аллақачон иловадан фойдаланаётган мижоз учун ҳеч нарса ўзгармайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид