Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
MobiUz ҳам киберҳужумга учраган. Компания мижозлар маълумотлари сизиб чиқмаганини маълум қилди
Mobiuz'га кўра, ҳакерлар синов серверини бузиб киришга муваффақ бўлган, лекин абонентларнинг шахсий ва молиявий маълумотлари сақланадиган асосий серверга киролмаган.
Фото: Mobiuz
Давлатга қарашли Mobiuz алоқа оператори киберҳужумга учрагани ҳақида хорижий ресурсларда хабар тарқалиши ортидан, компания киберҳужум бўлганини тасдиқлади, аммо мижозларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиққанини рад этди.
Mobiuz'га кўра, ҳакерлар синов серверини бузиб киришга муваффақ бўлган, лекин абонентларнинг маълумотлари сақланадиган асосий серверга киролмаган.
“Жорий йилнинг феврал ойида хавфсизлик тизимлари мониторинги давомида компаниянинг асосий тизимларга уланмаган синов серверларидан бирига рухсатсиз кириш аниқланди. Сервер қўшимча изоляция қилинди, бу эса ҳодисани чегаралаш имконини берди.
Абонентлар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг шахсий ва молиявий маълумотлари сақланадиган тизимлар тўлиқ ҳимояланган ҳудудда жойлашган. У ерга ҳеч қандай кириш излари топилмади. Хизматлар фаолияти бузилмаган, мижозларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқмаган”, – дейилади компания баёнотида.
Компания масъул органлар билан ҳамкорликда ҳодисани батафсил текшираётгани, ахборот тизимлари ҳимоясини кучайтириш бўйича қўшимча чоралар кўраётганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, феврал ойида электрон ҳукумат тизимлари ҳам киберҳужумга учраган эди.
Рақамлаштириш вазири Шерзод Шерматов 3 та идоранинг ахборот тизимлари муайян даражада бузиб кирилганини айтган, лекин интернетда ёзилганидек 15 миллион кишининг маълумоти эмас, ўзбекистонликларнинг шахсига оид 60 мингта дата ўғирланганини маълум қилганди.
Декабр ойи охирида Mobiuz'ни хусусийлаштириш жараёнида 3 та даъвогар охирги босқичга ўтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:23 / 12.02.2026
“15 млн кишининг маълумоти сотувда тургани йўқ” — Шерзод Шерматов
11:02 / 12.02.2026
Киберҳужумда 60 мингтага яқин шахсий маълумот тарқалган – Шерзод Шерматов
08:14 / 08.02.2026
OneID'га киберҳужум, ҳайдовчиларга огоҳлантириш ва Самарқанддаги шов-шув — ҳафта дайжести
11:41 / 03.02.2026