Ўзбекистон | 09:47 / 03.01.2024
4472
1 дақиқада ўқилади

Мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси электрон платформа орқали шакллантирилади

2024 йил 1 январдан бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади.

Фото: Kun.uz

Таълим соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан тизим ташкилотларида иш жараёнини рақамлаштириш мақсадида: 

бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;

мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.

2023-2024-ўқув йилидан “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади.

2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. 

Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.

Мавзуга оид