Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллада чиқинди техникасининг келиш вақтини онлайн кўриш имкониятини яратиш буюрилди
Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Фото: Kun.uz
Тақдимотда мутасаддилар соҳадаги лойиҳаларнинг бориши ва галдаги режалар ҳақида ахборот берди.
Қайд қилинишича, маиший чиқиндиларнинг тўртдан бири қоғоз, пластик, резина, шиша, тўқимачилик қолдиқларига тўғри келади. Уларни қайта ишлаб, 1 триллион сўмлик маҳсулот олиш мумкинлиги айтилди. Бундан ташқари, қайта ишланмайдиган қурилиш, кимё, электрон, техник ва саноат мойлари бўйича катта захира борлиги кўрсатиб ўтилди.
Чиқиндини ташиб кетиш хизматлари аҳолини рози қиладиган даражада бўлиши кераклиги таъкидланди. Шу боис маҳаллага чиқинди техникасининг келиш вақти ва ҳаракатини онлайн кўриш имкониятини яратиш вазифаси қўйилди.
Ижтимоий муассасалар ва маҳаллаларни чиқинди контейнерлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилиши белгиланди. Аҳолида экологик маданиятни боғча ва мактабдан бошлаб шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
12:57 / 26.12.2025
Кўп чиқинди чиқарадиган машиналарга пойтахтга киришга чеклов қўйилади
09:09 / 17.12.2025
Республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари эълон қилинди
14:26 / 15.12.2025
Тошкентда чиқиндиларни қайта ишловчи янги завод қурилади
16:18 / 02.12.2025