Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хизмат йўқ, лекин тўлов бор: 5 та чиқинди ташиш корхонасининг қонунбузарлиги аниқланди
Тошкент вилоятида 5 та чиқинди ташиш корхонаси томонидан 250 мингга яқин истеъмолчидан 8,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз маблағ олингани аниқланди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси. Бу корхоналарга истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбурияти юклатилди.
Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вилоятда аҳолига маиший чиқинди ташиш хизмати кўрсатилиши ҳолатини ўрганиб чиқди.
Ўрганишлар давомида бир қатор қонунбузилишлар, хусусан айрим хонадонлардан чиқиндилар умуман олиб кетилмаган бўлса-да, уларга тўловлар ҳисобланган ва хизмат белгиланган даражада кўрсатилмаган ҳолатлар ҳам аниқланди.
Шу сабабли “Rahnamo Servis”, “Zero-Waste”, “Zangiota Obodon”, “Angren Bunyod Fayz” ва “Ohangaron Sanitariya Tozalash” МЧЖларга жами 250 мингга яқин истеъмолчига 8,8 млрд сўмдан ортиқ маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш талаби қўйилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.
“Рақобат қўмитаси томонидан республикамизнинг ҳудудлари кесимида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бу борадаги тизимли ўрганишлар давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ноябр ойидан эътиборан Тошкент шаҳрида чиқинди тўловидан қарздор абонентларга электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти чеклаб қўйила бошланди. Бундай тартиб декабр ойидан бошқа ҳудудларда ҳам йўлга қўйилиши кўзда тутилган.
Аввалроқ солиқдан қарзи бор аҳолининг ҳам электр энергиясига тўлов қилиш имкониятини чеклаш бўйича Наманган вилоятида тажриба бошланиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
20:22 / 30.11.2025
Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
08:20 / 26.11.2025
Тошкент вилоятида 8,5 гектар ер учун 7,3 млн доллар талаб қилганлар қўлга олинди
15:21 / 25.11.2025