Ўзбекистон | 12:46 / 23.07.2018
27391
2 дақиқада ўқилади

ИИВ Академиясига кириш имтиҳонлари қандай ташкил этилди?

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшларни билимли, салоҳиятли ва ўз танлаган касбининг эгаси бўлиши учун катта эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун, Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини адолатли тарзда ўтказиш мақсадида республикамиз вазирлик ва идоралари олдига қатор вазифалар қўйилмоқда. Аминманки, яратилаётган имкониятлар мамлакатимиз ёшларининг ўз интилиш ва салоҳиятлари, орзу-ҳавасларини рўёбга чиқаришда муҳим туртки бўлади.

2018 йилидан бошлаб қабул жараёнига янгича ёндашувлар кенг жалб қилина бошланганини, айрим ўқув даргоҳларига, шу жумладан Ички ишлар вазирлиги Академиясига ўқишга кириш тест синовларисиз амалга оширилишини телевизорда эшитиб хурсанд бўлдик. Кейинчалик, Академияга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартибини тарғибот-ташвиқот этиш бўйича ўтказилган учрашувлар ҳақидаги махсус кўрсатувларни кўриб бордик.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Бу йилги танлов жараёнлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлгач, республикамизнинг турли вилоятларидан келган ёшлар қаторида ўғлим Фахриддин ҳам Ички ишлар вазирлиги Академиясига ўқишга ҳужжат топширди. Барча қабул босқичлари шаффоф тарзда ташкил қилинганлигини кўриб, хурсанд бўлдим. Ҳамма жараёнлар видеотасмага олинди, холис кузатувчилар ҳар бир босқичда қатнашишди. Имтиҳон пайтида ота-оналар учун махсус кутиш жойлари, салқин ичимликлар расталари ташкил қилингани ҳозирги иссиқ кунларда айни муддао бўлди.

Ўғлимнинг бу олий даргоҳда ўқишини орзу қиламан. Ишонаманки, ушбу Академияда керакли билим ва кўникмаларни эгаллаган ёшларимиз келажакда ҳалол меҳнат қилиб, Ватанимизнинг муносиб хизматчиларига айланишади.

Фармонова Зулайҳо,
Навоий вилояти, Хатирчи тумани

Мавзуга оид