Озарбойжон президенти Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба байрамида иштирок этмайди
Байрам тантаналарида Озарбойжон номидан мамлакат мудофаа вазири ва 75 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этади.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев мамлакатда карантин узайтирилганлиги сабабли Москвада 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Ғалаба байрамида қатнаша олмайди. У бу ҳақда Россия президентига телефон орқали мулоқотида маълум қилган.
"18 июнь куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Давлат раҳбари республикада карантин чоралари узайтирилганлиги сабабли Москвада Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган ҳарбий парадда қатнаша олмаслигини афсус билан маълум қилди", - дейилади Озарбойжон президенти матбуот хизмати хабарида.
Хабарда қайд этилишича, байрам тантаналарида Озарбойжон номидан мамлакат мудофаа вазири ва 75 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этади.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин таклифига биноан 24 июнь куни Москва шаҳрида ўтадиган Ғалаба байрамида иштирок этиш учун Россияга сафар қилиши ҳақида хабар берилганди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга маълум қилишича, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдова, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Сербия ва Хорватия давлати расмийлари жорий йил ташкил этилаётган Ғалаба байрамида иштирок этишини тасдиқлаган.
Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабадан сўнг, собиқ СССРда Ғалаба байрами илк марта 1945 йил 24 июнда нишонланган эди. Шундан сўнг байрам 1965 йилгача нишонланмаган.
Мавзуга оид
20:44
Бундестаг депутати канцлер Шолц Путин билан учрашгани Москвага боришини маълум қилди. Германия ҳукумати буни ёлғон деб атади
16:48
СССРда яширилган фожиалар – Москвадаги Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган меҳмонхона қандай ёниб кетганди?
15:17 / 01.01.2025
«Боку Москва билан олдинги муносабатларда қолмайди» – экспертлар Оқтовдаги фожиа оқибатлари ҳақида
16:04 / 31.12.2024