Жаҳон | 15:28 / 12.04.2018
18666
1 дақиқада ўқилади
Порошенко бир қарорга келди: Украина МДҲдан чиқмоқда
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, вазирлар маҳкамасига Украинанинг МДҲ таъсис органларидан расман чиқиши жараёнини бошлаш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Ҳукуматга МДҲ таъсис органларида иштирокимизни расмий равишда тўхтатиш ҳақида, шунингдек, Минскдаги барча тегишли институтларда Украина ваколатхонасини якуний тарзда ёпиш тўғрисида таклиф тайёрлаш вазифасини топширдим», - дея маълум қилди Украина президенти Киевдаги хавфсизлик бўйича форумда.
Унинг сўзларига кўра, шунингдек Украина томонидан МДҲ доирасида имзоланган барча шартномавий-ҳуқуқий база инвентаризациядан ўтказилиши лозим. Бунда мамлакат миллий манфаатларига мувофиқлик даражаси текширилиши керак.
Мавзуга оид
19:41
Россия колоннаси Купянскка ёриб кирган, аммо Украина уни яксон қилганини айтмоқда. Нималар маълум?
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024