Ўзбекистон | 14:35 / 25.03.2021
13123
1 дақиқада ўқилади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Нажмиддинхўжа Шуҳратович Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаган.

У бу лавозимда 2019 йил ёзидан буён ишлаб келаётган Жамшид Абдусаломовни алмаштирди.

Нажмиддинхўжа Шарипов 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтини тугатган, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

У 2003 йилдан буён Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимида турли лавозимларни эгаллаб келган. 2016 – 2018 йилларда Вазирлар Маҳкамасида меҳнат фаолиятини давом эттирган. 2018 йилнинг май ойидан Хусусийлаштирилган корхоналарни рағбатлантириш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Нажмиддинхўжа Шарипов президентнинг 2019 йилнинг 24 январдаги қарорига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси этиб тайинланганди.

Аввалроқ, Н.Шарипов Монополияга қарши курашиш қўмита раҳбарлигидан кетиб, янги лавозимда иш бошлаши хабар берилганди

Мавзуга оид