Ўзбекистон | 12:42 / 02.11.2018
66003
1 дақиқада ўқилади

Фото: Урганч яқинида кўприк қулаб тушди

1 ноябрь куни тунда Урганч - Чолиш йўлининг 10 километридаги каналга қурилган кўприк қисман қулаб тушди. 

«Kun.uz» мухбири аниқлаган дастлабки маълумотларга кўра, кўприк юк автомобили оғирлигини кўтаролмай, қулаб тушган. Транспорт воситаси унинг устидан ўтиб кетишга улгурган, жабрланганлар йўқ.

2 ноябрь куни ҳолатига Урганч - Чолиш йўлининг 10 километри ёпиб қўйилган, ундан Хоразм вилоятини Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани билан боғловчи, Амударё кўпригига ўтишнинг иложи йўқ. Барча транспорт воситалари айланма йўлларга йўналтирилмоқда. Фуқаролар эса кўприкнинг бутун қолган қисмидан ўтказилмоқда.

Амударё кўприги штат режимида ишлаяпти, ундан транспорт воситалари ўтказилмоқда.

Ҳозирги вақтда қулаб тушган кўприк ёнидан бошқа, вақтинчалик, кичикроқ кўприкнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Уни 3 ноябрь куни ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Қулаб тушган катта кўприкнинг қачон тикланиши маълум эмас.

Мавзуга оид