Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада курьерларни роботлар билан алмаштириш режалаштирилмоқда
Москва шаҳри ички ишлар бошқармаси бошлиғи Олег Барановнинг сўзларига кўра, шу кунларда пойтахт полициясига келгусида курьерлар ўрнини эгаллаши кўзда тутилган роботлар тақдим этилган.
«Биз Москва ҳукумати ва Яндекс каби йирик ташкилотлар билан улкан ишлар олиб боряпмиз. Яқинда бизга келгусида етказиб берувчи курьерларни алмаштириши керак бўлган мобил комплексларни тақдим этишди. Аммо ҳозир хавфсизлик масалалари ишлаб чиқилмоқда», – деган Баранов Москва шаҳар думасида ички ишлар органларининг 2025 йилдаги фаолияти бўйича ҳисобот бериш асносида.
У ҳозирда саъй-ҳаракатлар роботларни «барча учун итоаткор ва мутлақо хавфсиз қилиш» учун қаратилганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, робот тезлиги соатига 3-5 километрни ташкил этиб, бу ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига халал бермаслиги керак.