Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илгизар Собиров жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси лавозимида иш бошлади
Хоразм вилоятининг собиқ ҳокими Илгизар Собиров жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси лавозимида иш бошлади, деб хабар берди Кun.uz мухбири.
У 29 сентябрь куни бўлиб ўтган ушбу суд янги биносининг очилиш маросимида суд раиси сифатида таништирилган.
Собиров Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 21 апрель куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими вазифасидан озод қилинган эди.
У 2006-2015 йилларда Олий Мажлис Сенати раиси сифатида фаолият олиб борган. Кейин эса Хоразм вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ва вилоят ҳокими лавозимларида ишлаган.
Мавзуга оид
11:50 / 30.11.2018
Хоразмда Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси. Кун тартибига вилоятга ҳоким тайинлаш масаласи киритилган
11:10 / 22.04.2018
Илгизар Собиров Хоразм вилояти ҳокимлигидан кетди, унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди
07:20 / 15.10.2017
Президент Илгизар Собировни Хоразм вилоятининг янги ҳокими сифатида таништирди
17:05 / 04.09.2017