Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илгизар Собиров Хоразм вилояти ҳокимлигидан кетди, унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди
21 апрель куни Хоразм вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида кечган йиғилишда ташкилий масала кўрилган.
«Kun.uz» манбасининг тасдиқлашича, 2017 йилнинг 15 октябрида ИИВ раҳбарлигига ўтган Пўлат Бобожонов ўрнига вилоятга ҳоким бўлган Илгизар Матёқубович Собиров ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.
Унинг ўрнига Фарҳод Эрманов ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
Фарҳод Ўразбоевич Эрманов - 1958 йилда туғилган. У 1995-1998 йилларда Амударё тумани ҳокими, 2004-2010 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири бўлган, 2010 йилдан буён Беруний тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 2006-2015 йиллар давомида Сенат раиси бўлган Илгизар Собиров 17 апрель куни бош вазир раҳбарлигида мажбурий меҳнатга қарши ўтказилган йиғилиш вақтида бошқа бир қатор раҳбарлар қаторида қаттиқ танқид қилинганди.
Мавзуга оид
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
09:15 / 18.06.2026
Электр тармоқларига улаб бериш эвазига пул олган масъуллар ушланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
16:58 / 22.05.2026