Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» 30-маротаба Испания кубогини қўлга киритди
Фото: Twitter/LaLiga
2017/18 йилги Испания кубогининг финал учрашуви ўтказилди.
"Ванда Метрополитано" стадионида кечган ўйинда "Барселона" "Севилья" дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди.
14-дақиқада Суарес ҳисобни очди. 31-дақиқада Месси фарқни оширди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Суарес дублга эришди. Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида Иньеста ҳам гол киритишга муваффақ бўлди. Ўйиндаги сўнгги голни пенальтини аниқ амалга оширган Коутиньо киритди.
Шу тариқа "Барселона" ўз тарихида 30-марта Испания кубогида ғолиб чиқмоқда ва ушбу мусобақа учун рекорд ҳисобланади.
Севилья – Барселона 0:5
Голлар: 0:1 – 14 Суарес, 0:2 – 31 Месси, 0:3 – 40 Суарес, 0:4 – 52 Иньеста, 0:5 – 69, пенальти Коутиньо.
Севилья – Сория, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Навас, Нзонзи, Банега, Васкес (Нолито, 86), Сарабия (Лайюн, 82), Корреа (Сандро Рамирес, 46), Муриэль.
Барселона – Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Коутиньо (Дембеле, 82), Сержи Роберто, Ракитич, Бускетс (Паулиньо, 76), Иньеста (Денис Суарес, 88), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Меркадо (34), Эскудеро (38), Иньеста (67), Бускетс (74), Васкес (74).
Мавзуга оид
02:24 / 12.01.2026
«Барселона» финалда «Реал»ни енгиб, Испания суперкубогини қўлга киритди
12:00 / 08.01.2026
«Сити»да ғалабасиз серия, «Барса» жавобсиз 5 та гол урди. Кун ўйинлари
12:27 / 22.12.2025
«Барса» қишки чемпион, «МЮ» яна ютқазди. Кун ўйинлари
22:11 / 14.12.2025