Англия: «Арсенал»нинг рақобатчилари чекинмоқда

«Манчестер Сити» – «Брайтон» 1:1
Голлар: Ҳоланд, 41 – пеналти (1:0). Митома, 60 (1:1)
«Манчестер Сити»: Доннарумма, Ҳусанов, Аллейн, Аке (О`Райли, 73), Матеус Нунес (Люис, 73), Гонсалес (Родри, 64), Рейндерс, Фоден (Шерки, 73), Доку, Бернарду Силва, Ҳоланд
«Брайтон»: Вербрюгген, Данк, ван Ҳекке, Де Кейпер, Ҳиншелвуд, Айяри (Милнер, 83), Грос, Гомес (Груда, 77), Митома (Уотсон, 83), Ферди Кадиўғли, Рюттер (Уэлбек, 77)
Огоҳлантиришлар: Доннарумма, 60 – Данк, 29. Грос, 41. ван Ҳекке, 53. Де Кейпер, 60. Митома, 69. Уотсон, 89

«Манчестер Сити» олдинги икки турда кетма-кет дуранг қайд этгач («Сандерленд» билан 0:0, «Челси» билан 1:1), чемпионлик пойгасидаги позициясини ёмонлаштирди, бу ҳам етмаганига асосий ҳимоячилари Йошко Гвардиол ва Рубен Диашдан айрилди. Натижада, клуб раҳбарияти «Уотфорд»дан ёш ҳимоячиси Макс Аллейнни муддатидан олдин қайтарди ва «Брайтон»га қарши ўйиннинг бошланғич таркибига киритди, шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов анчадан буён илк бор АПЛ ўйинида стартдан жой олди.

Ва «Манчестер Сити» иккинчи даврадаги ўйинда ҳам «чайкачилар» мудофаасини бузиб ўтишга қийналди, Жереми Доку, Бернарду Силва ва Эрлинг Ҳоланд ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Фақат бўлим охирида Гомеснинг ортиқча жонбозлиги меҳмонларга панд берди, у ҳимоячиларга ёрдам бериш учун жарима майдонига қайтди ва Докуга қарши эҳтиётсиз ҳаракат қилди. VAR аралашуви билан белгиланган пеналтини Ҳоланд аниқ ижро этиб, «Сити» сафидаги 150-голини урди.

Иккинчи бўлимда эса «шаҳарликлар» вазиятларни йўққа чиқаришда давом этди ва ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлай олмади, бу эса Митома ҳисобни тенглаштиришига олиб келди. Япониялик вингер кўп ўтмай жамоасини олдинга олиб чиқиши ҳам мумкин эди, аммо бу сафар омад мезбонларга кулиб боқди. Кейин эса Ферди Кадиўғли дарвозага кириб кетаётган тўпни тўхтатди.

Мезбонлардаги энг қулай имконият эса рақиб жарима майдони ичида қўпол хатога йўл қўйиб, тўп йўқотганида юзага келди. Шерки Ҳоландни жуда қулай позицияга чиқарди, аммо ҳужумчи тўпни дарвозабон турган нуқтага қарата тепди. Эрлингнинг кейинги зарбасини эса ван Ҳекке тўсиб қолди. Пепда қатоасига учинчи ўйинда дуранг, турнир жадвалидаги вазият эса пайшанба оқшомида «Арсенал» ва «Ливерпул» ўртасида Лондонда кечадиган ўйиндан кейин ойдинлашади. Мезбонлар ғалаба қозонгудек бўлса, энг яқин таъқибчилар билан орадаги фарқ 8 очкога етади.