Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия шаҳзодаси "Барселона" клубини сотиб олмоқчи
Келишувнинг амалга ошишига ягона тўсиқ клубнинг бошқарув тизими эканлиги айтилмоқда. "Барселона" "сосиос"га – клубда улушга эга ва уни бошқаришда иштирок этадиган ишқибозларга тегишли.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Испаниянинг "Барселона" футбол клубини сотиб олиш бўйича таклиф тайёрламоқда, деб хабар берди El Chiringuito нашри журналисти Франсуа Галярдо.
Маълумот берилишича, эҳтимолий келишув суммаси 10 миллиард евро атрофида бўлади.
Шартнома Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилмоқда.
Келишув суммаси "Барселона"нинг 2,5 млрд евро қарзини тўлашни ҳамда келгусида клубни бошқариш учун сарфланадиган маблағларни ҳам ўз ичига олади.
Мазкур келишувнинг амалга ошишига ягона тўсиқ клубнинг бошқарув тизими эканлиги айтилмоқда. "Барселона" "сосиос"га – клубда улушга эга ва уни бошқаришда иштирок этадиган ишқибозларга тегишли. Жамоавий бошқарув моделида клубни ташқи инвесторга тўлалигича сотиб юбориш кўзда тутилмаган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026