Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарадорлиги исботланмаган дорилар даволаш протоколларидан чиқарилади
Ўзбекистон президенти клиник протоколларни қайта кўриб чиқиш ва халқаро манбалар томонидан самарасиз ёки етарлича ўрганилмаган деб топилган дори воситаларини протоколлардан чиқаришни бошлаш бўйича топшириқ берди. Барча тиббиёт муассасаларида, айниқса болалар шифохоналарида антибиотикларни қўллашнинг асослилиги текширилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда ҳар йили 600-700 миллион доллар маблағ самарадорлиги исботланмаган ва ўрганилмаган дориларга сарфланмоқда. Бундай дориларнинг импортдаги улуши 42 фоиз.
Ривожланган давлатлар далилларга асосланган тиббиётга таяниб, кенг миқёсда ўтказилган клиник тадқиқотлар орқали самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланган дорилардан фойдаланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига халқаро тан олинган манбаларда «самарасиз ёки самараси ўрганилмаган» деб топилган препаратларни клиник протоколлардан чиқаришни бошлаш топширилди.
Барча тиббиёт муассасалари, биринчи галда болалар шифохоналарида антибиотикларни асосли қўллаш бўйича комплекс ревизия ўтказилади ва протоколларга амал қилмаган ходимларга нисбатан чора кўрилади.
Бош прокуратурага рецептли дориларни ноқонуний сотганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш топширилди.
«Электрон рецепт» тизимини Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тўлиқ ишга тушириб, бутун республикага намуна қилиш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
14:48 / 10.11.2025
Эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади
14:38 / 10.11.2025
Президент: ҳудудларда ошқозон ва буйрак касалликлари бўйича оғриқли нуқталар сақланиб қолмоқда
13:51 / 05.10.2025
Нукуслик қизлар кўзни сканерлаш орқали касалликни аниқловчи стартап яратди
11:05 / 22.09.2025