Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳафта давомида жуда иссиқ ҳаво сақланиб туради
Яқин кунларда ҳаво ҳарорати +40...+43 даражагача, жанубда баъзи жойларда +44...+45 даражагача исийди.
Фото: Kun.uz
Бугун ва кейинги кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +40...+43 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +44...+45 даражагача бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳам иссиқнинг сезиларди даражада пасайиши кутилмайди. Ҳарорат асосан кундуз кунлари +38...+41 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +42...+43 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат асосан кечалари +23...+28 даража бўлади.
Ушбу кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликкача эсади.
Ҳарорат асосан кечалари +23...+26 даража, кундуз кунлари 21–23 июлда +40...+42 даража, 24–25 июлда +38...+40 даража бўлади.