Ўзбекистон | 18:08 / 10.06.2022
17328
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада кучли шамол кўп қаватли уйнинг том қисмини учириб юборди

Фарғона шаҳрида қисқа муддатли кучли шамол оқибатида етти қаватли бинонинг том қисми ерга учиб тушди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: KUN.UZ

Қайд этилишича, бугун, 10 июн куни соат 16:25 да Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида қисқа муддатли кучли шамол кузатилиб, натижада Ал-Фарғоний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қопламасини ерга учириб тушган.

Воқеа жойига шаҳар ФВ бўлими ходимлари етиб борган. Ҳозирда тегишли хизматларнинг куч-воситалари жалб этилган ҳолда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ, 10-11 июн кунлари республика ҳудудининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкинлиги, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилаётгани хабар қилинган эди

 

Тайёрлаган:  Абдували Қурбонов

Мавзуга оид