Ўзбекистон | 21:42 / 01.11.2018
39915
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими вилоят ҳокимига қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар бўлди

Рустам Қурбонназарович Холматов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда.

У Оққўрғон ва Бекободдаги воқеалар ортидан ишдан бўшаган вилоят ҳокими ўринбосари ўрнини эгаллади.

Рустам Холматов бунгача Жиззах вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Рустам Холматов 1961 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. У Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент иқтисодиёт университети) иқтисодчи мутахассислиги бўйича битирган. 

У 1995 йилдан 2003 йилгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинроқ Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлган. 2013 йилнинг апрелида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Рустам Холматовни ўз қўли остидагиларга зуғум ўтказишда ва коррупцион жиноятларда айблаб, ишдан олганди. У 2017 йилнинг апрелида Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар сифатида давлат ишига қайтганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти