Хива шаҳридаги «Дишан қалъа» маданий мерос объектлари ижарага берилмоқда

Дўст Алам мадрасаси/ Фото: meros.uz
Хива шаҳри марказий қисмининг «Дишан қалъа» ҳудудида жойлашган маданий мерос объектларини тадбиркорлик субъектларига инвестиция киритиш шарти билан ижарага берилиши маълум қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, давлатга тегишли маданий мерос объектларини ижарага бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сонли қарори билан тасдиқланган «Моддий- маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ амалга оширилади.
Айни пайтда Хоразм вилояти маданий мерос объектларини муҳофаза килиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси балансида бўлган 11та объект ижарага берилиши мумкин.
Улар орасида Оллоқулихон карвонсаройи, Дўст Алам мадрасаси, Полвон қори мадрасаси ва минораси ҳам мавжуд. Барча объектларнинг техник ҳолати таъмирталаб бўлиб, энг камида 170 миллион сўм сармоя киритилиши лозим.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
«Америка Овози» келаси ҳафтада эшиттиришларини давом эттириши мумкин
Жаҳон | 19:51
-
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди
Жаҳон | 19:15
-
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
Ўзбекистон | 18:12
-
Дунёдаги энг катта тўғон Ернинг айланишини секинлаштирди
Жаҳон | 18:01
Мавзуга оид

14:08 / 02.05.2025
Хивадаги давлат ташкилотлари шаҳар чеккасига кўчирилади

22:15 / 01.05.2025
Хивада замонавий туризм мажмуаси — «Арда Хива» очилди

20:54 / 01.05.2025
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди 2026 йилдан ишга туширилади

18:00 / 25.04.2025