Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
Илк қатновда йўловчиларнинг аксарияти хорижлик сайёҳлар бўлди. Рейс давомида поезд Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида тўхтаб ўтди.
5 май куни «Тошкент-Марказий» вокзалида Hyundai Rotem компаниясининг Тошкент – Хива – Тошкент йўналишида қатновчи биринчи «Жалолиддин Мангуберди» йўловчи поезди тантанали равишда йўлга чиқди ва манзилга етиб борди.
Ушбу поезд ҳаракатини йўлга қўйиш учун Ўзбекистон темирйўлчилари томонидан 450 километрлик «Бухоро – Урганч – Хива» участкаси тўлиқ электрлаштирилди.
Қайд қилинишича, айни пайтда поездлар Тошкентдан Хивагача бўлган масофани 14 соатда босиб ўтаётган бўлса, Hyundai Rotem поезди ҳаракатга қўйилиши билан бу вақт деярли икки баробарга қисқаради: 1 минг 22 километрлик масофа 7,5 соатда босиб ўтилади.
Еттита вагондан иборат таркиб 389 нафар йўловчини манзилга етказади. Илк қатновда йўловчиларнинг аксарияти хорижлик сайёҳлар бўлди. Рейс давомида поезд Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида тўхтаб ўтди.
Таъкидланишича, 2027 йилдан бошлаб, ушбу тезюрар поезд қатновини Нукус шаҳригача узайтирилиши режалаштирилган.
Поезд Тошкентдан Хивага сешанба, пайшанба ва шанба ҳамда Хивадан Тошкентга эса чоршанба, жума ва якшанба кунлари ҳаракатланади.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026